АсосийJamiyat

3 яшар қизини айиқ қафасига ташлаган онага суд ҳукм ўқилди

'3 яшар қизини айиқ қафасига ташлаган онага суд ҳукм ўқилди'ning rasmi

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволанади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, бугун, 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган З. Тўлаганова (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га тиббий йўсиндаги мажбурлов эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини ҳал қилишга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ўз ниҳоясига етган. 

Эълон қилинган суд ажрими билан З. Тўлаганова ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган, деб топилиб, унинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида тахминан соат 12:00 да аёл одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган эди.

Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.

 

    Бошқа янгиликлар