АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 3 ойида қанча бола дунёга келгани маълум қилинди

'Ўзбекистонда 2022 йилнинг 3 ойида қанча бола дунёга келгани маълум қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизда 203,7 минг туғилиш қайд этилган.

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,4 % га ошган.

Ўзбекистонда 2021 йилда қайд этилган туғилишлар сони 1991 йилда қайд этилган туғилишлар билан солиштирилганда 25,1 % га ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн. кишини ташкил этмоқда. Шундан  аёллар сони – 17 607 934 кишини,  эркаклар сони – 17 825 838 кишини ташкил этмоқда

    Бошқа янгиликлар