АсосийJamiyat

"Қулупнайлар ходимлар томонидан тўкиб ташланмаган”

'"Қулупнайлар ходимлар томонидан тўкиб ташланмаган”'ning rasmi

Шов-шув бўлган воқеа бўйича ИИВ маълумот берди.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида йўл бўйида қулупнай савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари ўртасидаги жанжал юзага келгани ҳақида хабар бергандик.

Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов муносабат билдириб, воқеа жойида қасддан ички ишлар органлари ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик, уларга қаршилик кўрсатиш каби чақириқлар қилган фуқаролар ҳам аниқланганини айтганди.

Мазкур ҳодиса юзасидан ИИВ батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, ўша куни қулупнайлар ходимлар томонидан тўкиб ташланмаган.

Маълум бўлишича, Ички ишлар ходимлари Тошкент- Бўстонлиқ йўлининг қатнов қисмига чиқиб, қулупнай сотаётганларга бир неча бор огоҳлантириш берган. Аммо улар Ички ишлар ходимларининг талабига бўйсунмайди.

"2 нафар фуқаронинг олдига борганимизда огоҳлантиришимизга қарамай савдо-сотиқни тўхтатишмади. Тарозини машинага олиб қўяётганимизда сотувчилардан бири автомашинамизга ёпишиб, калитни олиб қўйди",-дейди Юқори Чирчиқ ИИБ ходими.

Шу орада вазиятдан бехабар бўлган бошқа сотувчилар жараёнга аралашиб, ҳолатни видео тасвирга олган.

Ўша куни Ички ишлар органлари ходимларининг талабларига бўйсунмаган ва уларнинг хизмат вазифасига қаршилик кўрсатган бошқа фуқаролар ҳам Ички ишларга олиб келинган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

"Ўша куни трасса бўйида сотганман. Ўзим учун хулоса чиқардим",-дейди  сотувчилардан бири.

"Йўлнинг қатнов қисмида савдо қилиш тўғри эмасди. ИИБ ходимлари бизга тўғри тушунтириш беришди. Энди қатнов қисмида савдо қилмаймиз",-дейди унинг қайнонаси.

Алоҳида таъкидланишича, видеоларда акс этган сочилиб ётган қулупнайлар ИИБ ходимлари томонидан эмас, балки сотувчиларнинг эҳтиётсизлиги сабаб ерга тўкилган.

    Бошқа янгиликлар