АсосийJamiyat

Жиззахда юз берган селда ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди

'Жиззахда юз берган селда ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди'ning rasmi

Кеча, 20 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди.

Хусусан, Жиззах ва Самарқанд вилоятида юзага келган ҳолат бўйича хабар бергандик.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида 4 нафар фуқарони (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиш натижасида халок бўлганлиги аниқланган эди.

Вилоят прокуратурасининг хабар беришича,  20 апрель куни соат 15.00ларда кучли ёмғир ёғиши оқибатида Фориш тумани, “Эгизбулоқ” МФЙ ҳудудидаги “Нурота” тоғ тизмасидан “Оришли” қишлоғи орқали “Эгизбулоқ” қишлоғига сел тошқини келган.

Оқибатда, шу ҳудудда яшовчи 4 нафар шахслар вафот этган, 1 нафари бедарак йўқолган ва 6 нафари турли даражада тан жароҳати олган.

Шунингдек, сел тошқини натижасида 53 та турар жой ва уларнинг ёрдамчи хўжалик биноларига зарар етган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Олиб борилган терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган шахс сувга чўкиши натижасида вафот этганлиги аниқланиб, унинг мурдаси топилди.  

Бундан ташқари, воқеа содир бўлган ҳудудда тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тошқин оқибатлари бартараф этилмоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижаси бўйича қўшимча равишда маълум қилинади.

    Бошқа янгиликлар