АсосийJamiyat

Қўнғир айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ички ишлар органига ўтказилди

'Қўнғир айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ички ишлар органига ўтказилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод туманидаги қўнғир айиқ боласи ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида ҳолат, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигининг Қизилсой ўрмон бўлимида 5 апрель куни содир этилганлиги аниқланди. "Оққишлоқ" МФЙ ҳудудида яшовчи К. Ш.нинг яшаш хонадонидан айиқ боласини танасидан ажратиб олинган териси борлиги аниқланди.  У айиқ боласини ўлик ҳолда топганлигини иддао қилмоқда.

Қўмитанинг маълум қилишича, юқоридаги ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунлар талаблари қўпол равишда бузилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари борлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар Деҳқонобод туман Ички ишлар бўлимига ўтказилди.

 

    Бошқа янгиликлар