Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 29 апрель куни соат 08:10 ларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси ўз жонига қасд қилган.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан баёнот берди.
Маълум қилинишича, талаба университет маъмурий биносининг 4-қаватидан ўзини ташлаган. Талаба, 2001 йил Наманган вилоятида туғилган.
"Ҳозирда содир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида, жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда Учтепа туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.






