АсосийJamiyat

"Олтин қалам" танловидаги овоз бериш жараёнларига нисбатан бўлаётган эътирозларга раддия берилди

'"Олтин қалам" танловидаги овоз бериш жараёнларига нисбатан бўлаётган эътирозларга раддия берилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, эртага, 4 май куни "Олтин Қалам" миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Ушбу йилда ўтган йилдаги таклифларни инобатга олиб,  ижодий ишлар Jurnalistlar.uz сайтида жамоатчилик томонидан ҳам баҳоланди.

Сал аваал "Qalampir.uz" танлов учун овоз бериш жарёнларида "мохинация" кузатилаётганини айтиб, эътироз билдирди.  

"Эътибор берсангиз сайт тест режимида ишламоқда. Шунга қарамай уюшма овозлар инобатга олинишини айтиб ўтган. Ташкилот сайтдаги овозларни сунъий кўпайтириш мумкинлигини текширганми ёки йўқ, буниси бизга қоронғу",-дейилади унда.

Уюшма мазкур мазкур эътирозларга нисбатан раддия эълон қилди.

Маълум қилинишича, сайтда ижодий ишлар жамоатчиликка хабардорлик учун эълон қилинган ва берилаётган овозлар жуда муҳим аҳамият касб этмайди.

"Учинчи босқичда Jurnalistlar.uz сайти орқали кенг жамоатчилик томонидан онлайн тарзда тарзда берилган баҳоларнинг фоизга нисбатан қиймати инобатга олинади, асло берилган овозлар сони эмас",-дейилади хабарда.

Қайд этилишича,  сайтда электрон ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, овозлар сонини ҳисоблашда “инсон омили” аралашолмайди. Якуний натижа ҳам автоматик ҳисоблаб кўрсатилади. Шу сабабдан шаффофлик бузилиши ҳақида айтилаётган фикрлар мутлақо ўринсиз.

"Хулоса ўрнида айтмоқчимизки, журналистикада танқид бўлиши керак, аммо у холис, ҳаққоний ва беғараз бўлмоғи лозим",-дейилади уюшма раддиясида.

    Бошқа янгиликлар