АсосийSport

Фарғоналик гимнастикачи халқаро турнир ғолиби бўлди

'Фарғоналик гимнастикачи халқаро турнир ғолиби бўлди'ning rasmi

Токио - 2020 Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, фарғоналик бадиий гимнастикачи Екатерина Фетисова Польша пойтахти Варшавада бўлиб ўтган Irina Deleanu Cup халқаро турнири ғолиби бўлди.

Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Екатерина кўпкурашда 122,90 балл билан олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик гимнастикачи Ясмина Рагимова турнирда иккинчи ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлганди.

    Бошқа янгиликлар