Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, унда белгиланган топшириқлар ижроси доирасида, Фарғона-Урганч-Фарғона йўналиши бўйича авиқатновлар қайта йўлга қўйилди.
Қайд этилишича, авиқатновлар Фарғона халқаро аэропортидан Урганчга ҳозирча ҳафтада бир марта – чоршанба куни мунтазам равишда амалга оширилади. Кейинчалик рейслар сонини ҳафтасига уч маротабага чиқариш кўзда тутилгани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилиши ҳақида маълумот берган эдик.






