Анвар Дамирович Асамов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Маълум қилинишича, у бошқа ишга ўтказилган. Анвар Дамировичнинг янги лавозими ҳақида ҳали маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, у ўтган йилнинг 10 апрель куни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланганди.
Маълумот ўрнида, Анвар Асамов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтини тугаллаган.
У Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасида божхона статистикаси ва таҳлил маркази бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати бош консультанти, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.






