Жорий йилнинг 6-8 май кунлари, Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа майдонида қайноқ мавсумнинг илк тадбири Tashkent Flower fest-2022 бўлиб ўтишини маълум қилгандик. Икки миллиондан ортиқ гуллардан ясалган композициялар, флористик инсталляциялар билан безалган кўргазма майдони мана неча кундирки мазкур ҳудудда ўз гўзаллиги билан ташриф буйирувчиларни хушнуд этди.
Маълумот учун, ушбу лойиҳа дизайнери Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси маслаҳатчиси Туркиялик Мурат Эрмейдан.
Айни дамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, фестиваль 10 майга қадар узайтирилди. Ҳокимлик фестиваль вақтини узайтириш таклифи аҳолининг ўзидан чиққанини ва бу ноёб гулларни кўришга ҳали минглаб инсонлар муштоқ эканини таъкидлади.
"Барчага бирдек кўтаринкилик ва хуш кайфият улашган, пойтахт марказидаги баҳор гуллари ва гулли инсталяцияларнинг беқиёс тақдимини шахсан кўриш истагидагилар ҳали кўплиги ва кўп сонли аҳолининг илтимоси(таклифи)га кўра Tashkent Flower fest-2022 фестивали 10 майга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди",-дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёз мавсумида Ўзбекистонда бундан ташқари опера, тасвирий санъат, тоамлар ва мусиқа фестиваллари ҳам ўтказилиши режалатирилган.






