АсосийJamiyat

Кореянинг Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази билан меморандум имзоланди

'Кореянинг Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази билан меморандум имзоланди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Кимхэ шаҳри Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Агентлик бу ҳақда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, меморандум доирасида ўзбекистонлик ишчиларга маслаҳат ва таржимонлик ёрдамини кўрсатиш, бепул корейс тили курсларига фуқароларни жалб қилиш каби масалаларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Латвия компанияси ўртасида меморандум имзолагани, шу орқали Ўзбекистон фуқароларига Европа Иттифоқида ишлаш учун визалар ва яшаш учун рухсатномаларни расмийлаштириш бўйича тўлиқ маълумот олишга ёрдам берадиган махсус илова ва веб-сайт ишлаб чиқилишига келишилгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар