1

ТИВ Қозоғистонда автобусда ҳалокатга учраган ўзбеклар бўйича маълумот берди

ЖАМИЯТ 13.05.2022, 10:12
ТИВ Қозоғистонда автобусда ҳалокатга учраган ўзбеклар бўйича маълумот берди

Сал аввал Қозоғистонда ичида ўзбеклар бўлган автобус ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. 

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Нукус – Олмаота йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани айтилади.

"Айни пайтда 16 нафар юртдошимиз туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси қошида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Дипломатлар воқеа жойига етиб бордилар",-дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради ҳамда ҳамюртларимиз мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +77779504422, +77779504433) ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади",-дейилади муносабат якунида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1