Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Фарғона вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини тубдан яхшилаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров президентга чет элда 60 минг фарғоналик мухожир қолгани, жами 165 минг мухожирларнинг 100 мингдан ортиғи қайтиб келгани ҳақида маълумот берди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Шунингдек, президентнинг келтиришича, Тошлоқ тумани ҳокими Мустақилликнинг 31 йиллиги байрамигача тумандаги ишсизликни тўлиқ бартараф этишни ваъда берган.
Йиғилиш давом этмоқда. Тафсилотлари билан Фарғонадан "Даракчи" мухбири бевосита таништириб боради.






