1

Қозоғистонда автобусда ҳалокатга учраганлар бугун тонгда Ўзбекистонга олиб келинди. Вафот этганлар сони яна биттага кўпайди

ЖАМИЯТ 14.05.2022, 11:08
Қозоғистонда автобусда ҳалокатга учраганлар бугун тонгда Ўзбекистонга олиб келинди. Вафот этганлар сони яна биттага кўпайди

Жамбил вилоятида жорий йилнинг 12 май куни “Олмаота-Тошкент” автомобил йўлининг 571-километрида  ўзбеклар кетаётган автобус ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилган эди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тезкор топшириқларига асосан Ҳукумат қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 13 май куни соат 18:05 да Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб бориб, Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашди ва ҳамкорлик асосида ташкилий ва амалий ҳаракатлар олиб борилди.

ФВВнинг хабар беришича, 13 май соат 23:40 да Жуалин туман марказий шифохонасидан йўлга чиқиб, 14 май куни соат 04:55 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси “Ғишткўприк” божхона масканига етиб келди.

Дўст Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришган.  

Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 2 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун, 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.

Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1