1

"ХТВ ўқитувчининг ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди". Вазирлик Сурхондарёдаги ҳодиса бўйича муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 16.05.2022, 11:50
"ХТВ ўқитувчининг ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди". Вазирлик Сурхондарёдаги ҳодиса бўйича муносабат билдирди

Сал аввал, Сурхондарё вилояти, Бандихон туманидаги, 4-мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун ургани хабар қилинган эди. 

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланганини маълум қилди. 

Айни пайтда Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди. 

"Юртимиздаги барча педагогларга болага нисбатан куч ишлатиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди.  

Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш - бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёҳуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади.

Мактабда бундай ҳолатларнинг барча кўринишларини бартараф этиб, ўқитувчиларни босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақириб қолади", - дейилган вазирлик матбуот хизмати тақдим этган расмий муносабатда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1