1

Туркияда 33 та медални қўлга киритган кикбоксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

СПОРТ 17.05.2022, 14:24
Туркияда 33 та медални қўлга киритган кикбоксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

Бугун эрта тонгда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган кикбокс бўйича 7-халқаро Жаҳон кубоги мусобақасида муносиб иштирок этган спортчиларимиз мамлакатимизга қайтиб келишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Кикбоксчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулло Аслонов, Ўзбекистон кикбоксинг федерацияси раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари тантанали равишда кутиб олишди.

12-15 май кунлари ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 50 дан ортиқ давлатидан жами 3 300 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.Унда Ўзбекистон шарафини 62 нафар спортчи 6 та йўналишда муносиб ҳимоя қилди.

Якунда кикбоксчиларимиз Ўзбекистонга 8 та олтин, 13 та кумуш, 12 та бронза, жами 33 та медал билан қайтишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1