Ижтимоий тармоқларда “Пахтаобод тумани 13-мактаб ўқувчиси калтакланди” сарлавҳаси остидаги хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича Пахтаобод тумани халқ таълими бўлими муносабат билдирди:
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 28 апрель куни Пахтаобод туманидаги 13-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси А.Р шу мактабнниг рус-тили фани ўқитувчиси С.Жнинг синфхонага кириш тўғрисидаги кўрсатмасига қўпол равишда жавоб қайтарганлиги сабабли рўй бериб, ўқитувчи С.Жнинг ўқувчи А.Р нинг қўпол муомаласига жавобан ўқувчининг кўз қисмига уриб тан (бир маротаба) жароҳатии етказилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ўша вақтдаёқ туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилган ва рус-тили фани ўқитувчиси С.Жга ўқувчи А.Рга нисбатан қўпол муомала бўлганлиги сабабли тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланган.
Бундан ташқари С.Ж мактабнинг ички тартиб қоидаларига риоя этиши бўйича қатъий огоҳлантирилиб, ўқувчи А.Р мактаб ички тартиб қоидаларига риоя этмаганлиги ва устозларига нисбатан одоб-аҳлоқ қоидаларига зид равишда муомала қилганлиги сабабли тушунтириш ишлари олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, савл аввал Сурхондарё вилояти Бандихон тумани 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган ва ХТВ ушбу ҳолатни қоралаган эди.