Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди.
Мазкур лавозимни Райимов Алишер Абдумаликович эгаллади.
Маълумотларга кўра, тайинловга қадар Алишер Абдумаликович “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов вафот этганди.






