Калтакланаётган ўқувчилар: навбатдаги воқеа Қашқадарёда содир бўлди

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 11:56
Калтакланаётган ўқувчилар: навбатдаги воқеа Қашқадарёда содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туман ХТБга қарашли 2-мактабда 4-синф ўқувчиси Қ.Д. жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Х.С. томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда "Nasafnews"га боланинг онаси шикоят билан чиққан.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Текиширув якуни билан қўшимча ахборот берилади, дейилади ИИБ хабарида.

"Ёлғиз боламизни бу даражада калтаклангани бизга қаттиқ руҳий зарба бўлди" ,- деб фикр билдирмоқда боланинг онаси.

Бундан аввал Андижонда ўқитувчи ўқувчисини калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1