АсосийJamiyat

Чирчиқда мактаб ўқувчилари 58 ёшли эркакни ургани бўйича жиноят иши қўзғатилди

'Чирчиқда мактаб ўқувчилари 58 ёшли эркакни ургани бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида икки нафар мактаб ёшидаги бола 50-60 ёш орасидаги эркак кишини ҳақорат қилиб, урганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Вилоят ИИББ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди. 

Маълум қилинишича, мактаб ўқувчилари томонидан безорилик содир этган ҳолати юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «Б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар