Жорий йилнинг 16 май куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича илгари сурилаётган ташаббус Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги яна бир етакчи фракцияси - “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ҳам мақсад, вазифалари ҳамда сайловолди дастурлари билан ҳамоҳанглигидан келиб чиқиб, ушбу масалани мазкур фракцияларнинг қўшма йиғилишида муҳокамага қўйилиши ташаббуси илгари сурилган эди.
Кўп ўтмай Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. Комиссияга Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов раис бўлди.
Конституциявий комиссия раиси ўринбосари, "Миллий тикланиш" ДП Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Конституцияга киритилаётган баъзи ўзгаришлар ҳақида маълум қилди.
Ҳозир 10 га яқин моддаларга таҳрирларимиз тайёр, таклифларни йиғиш-ишлашда давом этаяпмиз.
Биттасини айтаман, оила-эркак ва аёлни иштирокида, ихтиёрий тузиладиган бирликдир (ҳозир “томонлар” дейилган. Томонлар эркаклардан иборат ҳам бўлиши мумкин).
Яна биттаси мактабдек боғчани ҳам давлат кафолатида мажбурий қилиш.






