1

Самарқандда дўл ёғаётгани айтилмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 27.05.2022, 19:49
Самарқандда дўл ёғаётгани айтилмоқда (видео)

Айни дамда Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида дўл ёғмоқда. Darakchi.uz'га етиб келган хабарларга кўра, мазкур табиат ҳодисаси ҳозирча шу ҳудуддагина содир бўлган.

Хусусан, бу билан боғлиқ маълумотлар кўплаб телеграм каналларида тарқала бошлади. 

Фуқаролар тасвирга олган видеолардан шуни кўриш мумкинки, дўл ҳажми одатдагидан анча катта. Шу боис, кўпчилик муз ёғди, дея таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани ҳақида тонгда хабар берган эдик.

Шунингдек, "Ўзгидромет" маркази 27-29 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берганди.

Унда бундай ҳаво массалари мамлакат ҳудудига аллақачон кириб келиши бошлагани айтилади. Хусусан, республика бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши таъкидланади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1