1

Ғалла бозорининг эркинлинлашиши — нарх ошади, дегани эмас — Молия вазирлиги

ЖАМИЯТ 30.05.2022, 12:37
Ғалла бозорининг эркинлинлашиши — нарх ошади, дегани эмас — Молия вазирлиги

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Молия вазирлиги департамент мудири Тўлқин Мирзаев ғалла бозорининг эркинлашиши борасида ўз фикрларини билдирди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

"Олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти — барча турдаги маҳсулотларни ҳақиқий нархини билиш ва бозор нархида сотиш. Агар маҳсулот бозор нархида сотилмаса кўплаб ноқулайчиликлар туғилади.  Буғдойнинг биржага чиқарилишидан ваҳимага тушишга ҳожат йўқ. Чунки бизда, биринчидан етарли буғдой захираси мавжуд, иккинчидан, бу борада тажрибамиз бор — пандемиягача ҳам буғдой биржада эди ва унинг нархи бор-йўғи 10 фоизга ошган.  

Бугунги кунда барча таҳлиллар қилинган, бозордаги нарх-навони яхши биламиз. Арзон деб аталган қолипли нон нархи фақат Тошкент шаҳрида сақлаб қолинган, холос. Уннинг нархи ҳеч қаерда 2 минг 800 сўм эмас. Уннинг ўртача баҳоси 5 000 сўм ва ундан юқори. Буни ҳаммамиз биламиз.  Ғалла бозорининг эркинлашиши нарх ошади, дегани эмас. Бу — бозордаги нархни тан олиш дегани", — дея таъкидлади Мирзаев.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1