АсосийJamiyat

Эмомали Раҳмоннинг Тошкентга ташрифи олдидан илмий-амалий конференция ўтказилди

'Эмомали Раҳмоннинг Тошкентга ташрифи олдидан илмий-амалий конференция ўтказилди'ning rasmi

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё Халқаро институтида “Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик шерикчилигининг Марказий Осиёда барқарор ривожланишини таъминлашдаги роли” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда darakchi.uz мухбири хабар бермоқда.   

Конференцияда сўзга чиққан Марказийй Осиё Халқаро инстититути директори Анвар Носиров, Ўзбекистон  Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов, Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Шоисматов, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Тожикистон Миллий фанлар академияси Президенти Фарҳод Раҳимий ва бошқалар ҳар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикчилиликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги вазифалар хусусида сўз юритдилар.  

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи жорий йилнинг 2-3 июнь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар