АсосийJamiyat

Ҳаж сафарининг бошланиш куни эълон қилинди

'Ҳаж сафарининг бошланиш куни эълон қилинди'ning rasmi

“Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан бўлиб ўтган брифингда ҳаж сафари бошланиш куни ҳам маълум қилинди.    

Маълум қилинишича, Ўзбекистон зиёратчилари шу йил 18 июнь куни “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг сўнгги русумдаги замонавий ҳаволайнерлари орқали Саудия Арабистонига парвоз қилади. Муборак сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнга қадар давом этади.  

Зиёратчилар Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан ташиш режа қилинган.  

Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.  

Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари эса зиёратчиларимиз ушбу мамлакатдан юртимизга олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал жорий йилда Ҳаж ибодатини адо этиш қанча этиб белгилангани ва бу йилги тартиблар маълум қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар