АсосийJamiyat

"Талаба ўрнидан турмай ётгани учун..." Самарқандда талабага пичоқ отган техникум ходими бўйича қўшимча маълумот берилди

'"Талаба ўрнидан турмай ётгани учун..." Самарқандда талабага пичоқ отган техникум ходими бўйича қўшимча маълумот берилди'ning rasmi

Самарқанд Ахборот технологиялари техникумида ишловчи шахс талабага пичоқ отганлиги юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 3 июнь куни соат 20:50 лар атрофида Самарқанд Ахборот технологиялари техникумида хўжалик мудири лавозимида ишловчи Ж.А. талабалар ётоқхонасида яшовчи, шу техникумнинг биринчи босқичида таҳсил олаётган З.З.нинг хонасига кирган вақтида талаба ўрнидан турмай жойида ётганлиги сабабли улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Натижада Ж.А. стол устида турган ошхона пичоғини З.З.га қарата отган. Ошхона пичоғи талабанинг ўнг оёғи пастки қисмига теккан ҳамда талаба тан жароҳати олган. Ҳозирда талабанинг аҳволи яхши.  

"Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейди вилоят ИИБ Ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев.

    Бошқа янгиликлар