АсосийJamiyat

Жиззахда “Афросиёб” поезди 2 нафар болани уриб кетди. Улардан бири ҳалок бўлди

'Жиззахда “Афросиёб” поезди 2 нафар болани уриб кетди. Улардан бири ҳалок бўлди'ning rasmi

Тошкент – Самарқанд йўналишида соатига 190 километр тезликда ҳаракатланаётган “Афросиёб” тезюрар поезди Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган темир йўлнинг 3652- километрида 2 нафар вояга етмаганни уриб юборди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, 2007 йилда туғилган жабрланувчилардан бири шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган, иккинчи фуқаро эса ҳамон жонлантириш бўлимида.     

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса Маржонбулоқ шаҳарчасидаги 73- сонли ўрта умумтаълим мактабида Ғўбдин, Янгидала, Ўзбек олтини, Маржонбулоқ, Геологлар, Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, ўқитувчилар ҳамда аҳоли иштирокида муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент вилоятида бир кунда 2 киши поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар