АсосийJamiyat

"8-синф ўқувчиси қаҳрамонлик қилди..." Қашқадарёда артезиан қудуқдан қутқариб олинган 6 ёшли бола воқеаси бўйича қўшимча маълумот берилди

'"8-синф ўқувчиси қаҳрамонлик қилди..." Қашқадарёда артезиан қудуқдан қутқариб олинган 6 ёшли бола воқеаси бўйича қўшимча маълумот берилди'ning rasmi

Сал аввал, Қашқадарёда 200 диаметрли артезиан қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола 1 кун ўтиб қутқариб олингани хабар қилинган эди. ФВВ матбуот хизмати қудуқдан қутқариб олинган бола тўғрисида қўшимча маълумот берди. 

Маълум қилинишича, махсус қутқарув операциясида “Қалқама” маҳалласида яшовчи 109-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев ҳам қатнашди. Кичик қаҳрамон қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиқди.  

Ўз навбатида, ёш халоскор қаҳрамон - Озодбекка барча юртдошларимиз қатори Фавқулодда вазиятлар вазирлиги улкан миннатдорлик билдиради.

Ўз вақтида ва тезкор олиб борилган қутқарув операцияси муваффақиятли якунланиб, болажон ҳаёти сақлаб қолинди, айни вақтда болакай шифокорлар назоратида, ота-онаси бағрида.  

 

    Бошқа янгиликлар