АсосийJamiyat

"Ўзбекистон содир бўлган табиий офат сабаб афғон халқига ёрдам кўрсатади" — Ташқи ишлар вазирлиги

'"Ўзбекистон содир бўлган табиий офат сабаб афғон халқига ёрдам кўрсатади" — Ташқи ишлар вазирлиги'ning rasmi

Сал аввал Афғонистонда содир бўлган зилзилада кўплаб одамлар ҳалок бўлганини маълум қилгандик. Бу табиий офат Ўзбекистонда ҳам сезилганди. Айни дамда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги юзага келган ҳолат бўйича баёнот бериб, афғон халқига ёрдам кўрсатилишини қайд этмоқда.

"Афғонистоннинг Пактика ва Хост провинцияларида рўй берган зилзиза оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий вайронгарчиликлар келиб чиққани ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди",-дейилади баёнот аввалида.

"Ҳалок бўлганларнинг оилаларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр",-дейди вазирлик.

    Бошқа янгиликлар