1

Айрим ОТМ тегишли йўналишларида сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди

ЖАМИЯТ 24.06.2022, 15:39
Айрим ОТМ тегишли йўналишларида сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди

Аввал хабар қилганимиздек, “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йили қабулидан педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМнинг айрим таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди (жадвалда келтирилган).

Юқоридаги жадвалда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эгалар қабул қилинади.

Бунда уларнинг педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1