1

"Elorda cup" Ўзбек жамоаси бокс бўйича халқаро мусобақадан 16 медаль билан қайтадиган бўлди  

СПОРТ 05.07.2022, 00:57
"Elorda cup"  Ўзбек жамоаси бокс бўйича халқаро мусобақадан 16 медаль билан қайтадиган бўлди   

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди. Кучли бокс мактабига эга бўлган 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган турнирда ўзбеклар жамоаси 16 та медаль жамғаришди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, муросасиз жанглар якунида Лазизбек Мулложонов ҳамда Нигина Ўктамова олтин медалларга сазовор бўлишган. Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритдишган. 

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:

Олтин:

-54 кг: Нигина Ўктамова;

+92 кг: Лазизбек Мулложонов.

Кумуш:

-50 кг: Сабина Бобоқулова;

-52 кг: Феруза Казакова;

-57 кг: Ситора Турдибекова;

-48 кг: Асилбек Жалилов;

-75 кг: Саиджамшид Жафаров.

Бронза:

-48 кг: Фарзона Фозилова;

-48 кг: Маржона Савриева;

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова;

-75 кг: Соҳиба Рўзметова;

-51 кг: Шаҳзод Музаффаров;

-57 кг: Дилшод Абдумуродов;

-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов;

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов;

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.

Маълумот учун, сал аввал ёш таэквондочи Чарос Қаюмова дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1