Сал аввал Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида яшовчи келин ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
Айни пайтда Самарқанд вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 2022 йил 27 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тайлоқ тумани, "Боғизағон" маҳалласида яшаган 31 ёшли келин И.Г. ўзини яшаш уйи меҳмонхонасида кийим илгичга аёллар рўмоли билан ўзини ўзи осиб жонига қасд қилган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳумнинг ўлими осилишда бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, шунингдек марҳуманинг танасида енгил тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тайлоқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, марҳума Г.И.нинг турмуш ўртоғи Х.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






