Бироз аввал Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати интернетда тарқалган, келин эри ва яқинлари томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташлангани айтилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирган эди.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди.
Унда айтилишича, ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми «а» билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқаро Ю.Э. Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.