1

Қашқадарёда 4 эркак томонидан аёвсиз калтакланиб, сочи олиб ташланган аёл воқеаси аслида қандай бўлган? (видео)

ЖАМИЯТ 14.07.2022, 18:35
Қашқадарёда 4 эркак томонидан аёвсиз калтакланиб, сочи олиб ташланган аёл воқеаси аслида қандай бўлган? (видео)

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда келин ўз эри ва яқинлари томонидан боғлаб қўйиб ваҳшийларча калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу  воқеа юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси  расмий ахборот берган эди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 9  июль куни соат тахминан 23:30 ларда Яккабоғ тумани “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Ю.Э., Ю.Б., Ю.Р. ва Ю.Х. келин Қ.М. фуқаро Ю.Х. билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлигидан ғазабланиб, унинг оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан муттасил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб тан жароҳати етказишган. 

Оқибатда Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.

Зўровонликка учраган аёл воқеаси аслида қандай бўлган? ZAMON.UZ сайти мухбири воқеа тафсилотларини ўрганди.

Унда аёл ўзидан салкам 10 ёш кичик бўлган йигит билан ишқий алоқада бўлганлиги айтилмоқда. Йигит бўйдоқ, уйланиш арафасида бўлган. Уларнинг муносабатларидан норози бўлган йигитнинг ака-укалари "севишганлар"нинг қўл-оёқларини боғлаб, аёлнинг уйида тонггача калтаклашади. Аёл тонгда қўшниларининг ёрдами билан шифохонага келтирилади. 

Мухбир суриштурувида аёл йигитнинг бўлажак турмуш ўртоғи билан телефон орқали гаплашганини айтади.  Йигит уйланишни истамаслигини, шунинг учун аёлдан унаштирилган қизига телефон орқали унинг хотини эканлигини айтишини сўраган.   

Йигит аёлнинг яхши кўришини, аммо уйланиш нияти йўқлигини таъкидлаган. Йигитнинг отаси аёлни қамчи билан жаҳл устида аёлнинг дод-войига ҳам қарамай урганлигини тан олди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1