АсосийJinoyat

Тошкент вилоятида яна бир "жиҳодчилар" аъзоси ушланди

'Тошкент вилоятида яна бир "жиҳодчилар" аъзоси ушланди'ning rasmi

Сал аввал Darakchi.uz' Тошкент вилоятида Суриядаги жангариларга қўшилишни режа қилган 8 нафар йигит қўлга олинганини хабар берганди.

Айни пайтда вилоят ИИБ тақдим қилган маълумотга кўра, тегишли идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётган ва Суриядаги жангарилар, жиҳодчилар террористик оқими сафига қўшилишни мақсад қилган шахс қўлга олинди.

Хусусан, 1998 йилда туғилган Ш.А. (Паркент Т.) телеграм мессенжеридаги профили орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланган.

"Ушбу шахс, “жиҳод” қилиш ва Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида, Туркия давлати орқали Сурия давлатига чиқиб кетиши олдидан ушланди",-дейилмоқда.

Маълум бўлишича, ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар