АсосийJamiyat

Қаршида эркак қайнсинглисини нима сабаб ўлдиргани маълум бўлди

'Қаршида эркак қайнсинглисини нима сабаб ўлдиргани маълум бўлди'ning rasmi

Қаршида руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак ўз қайнсинглиси ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берган эдик

Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур ҳолатга оид қўшимча тафсилотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, Қарши туманидаги «Кожор» МФЙда яшовчи, вилоят Асаб-руҳий касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида турувчи руҳий касал П.М. 17 июль куни соат 07:15 ларда Қарши шаҳрида яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кириб, «Нимага менинг оиламга аралашасан?», дея у билан жанжаллашган.

Оқибатда П.М. ҳовлида турган офтоба билан Д.Р.нинг бошини орқасига уч маротаба уриб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказиб, ҳушсиз ҳолатга келтирган. Олган тан жароҳати туфайли аёл вафот этган. Унинг уч нафар фарзанди бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар