АсосийJamiyat

Мактабгача таълим вазирлиги Андижонда ўзини осган раҳбар бўйича муносабат билдирди

'Мактабгача таълим вазирлиги Андижонда ўзини осган раҳбар бўйича муносабат билдирди'ning rasmi

Аввалроқ андижонлик раҳбар ўзини осганини маълум қилгандик. Айни пайтда вазирлик ҳолатга муносабат билдирмоқда.

Қайд этилишича, Бўстон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.С томонидан, марҳум акаси Н.Сатторов Бўстон тумани мактабгача таълим бўлими раҳбар ва мутасадди ходимлари фаолиятидан норози бўлиб видеомурожаат орқали шикоят қилинган. 

Қайд этилишича, видеода тилга олинган ҳолатни ўрганиш давомида туман мактабгача таълим бўлими ҳамда "Boʻz Iqbol chorvasi" МЧЖ ўртасида 925.6 млн. сўмга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилганлиги ва шу миқдордаги маблағлар ўтказиб берилганлиги маълум бўлган.

Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган маълумотлар Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармасининг 2022 йилнинг 22 июлдаги хати билан Бўстон туман прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш ва суруштирув ишларини олиб бориш мақсадида ҳамда мурожаатчининг яшаш манзилига тегишли хат юборилган.

"Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда тузилган шартномаларни қонунийлиги ва таъминотчи корхона билан мактабгача таълим бўлими ўртасидаги тўлов муносабатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади",-дейилади.

    Бошқа янгиликлар