Москвада ёнғин бўлган хостел эгалари ҳибсга олинди

ДУНЁ 30.07.2022, 14:23
Москвада ёнғин бўлган хостел эгалари ҳибсга олинди

28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Алма-Атинская кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган ва 4 нафар фуқаро жароҳат олгани ва қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, ёнғин бўлган хостел эгалари ҳибсга олинган. 

Улар хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатишда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Россия Тергов қўмитаси бош бошқармаси.

Ташкилотнинг 55 ёшли асосчиси ва 24 ёшли раҳбарига нисбатан айблов эълон қилинади.

Тергов фожиа сабабларининг турли версияларини текширмоқда. Асосийлардан бири – электр симларидаги носозлик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1