"Байденнинг SARS-CoV-2 вируси учун топширган тести салбий чиқди", - дейилади Оқ уй расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.
Унга кўра, АҚШ президенти ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Аммо ҳозирча Байден иккинчи синов натижаларидан тўлиқ тузалиб кетгани тасдиқланмагунча изоляцияда қолади.
Эслатиб ўтамиз, Байденнинг коронавирус билан касаллангани 21 июл куни маълум бўлган эди. Таъкидланишича, у енгил касалликка чалинган: томоғи оғриган, йўтал, бурундан оқиши ва чарчоқ кучайган.
Кейинчалик Байден тўрт марта коронавирус тестини топширди ва улар салбий бўлди. Бироқ, 30 июль куни Қўшма Штатлар Президентида тест яна ижобий натижа берди.