1

Тошкентнинг яна бир ҳудуди газдан узилди

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 11:06
Тошкентнинг яна бир ҳудуди газдан узилди

"Ҳудудгаз Пойтахт" Матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳар Миробод тумани, Миробод кўчасида жойлашган ер ости газ қувури куз-қиш мавсумига шай ҳолга келтириш учун таъмирланмоқда. 

Шу муносабат билан бугун соат 10:00 дан 14:00 гача та'мирлаш ишлари режалаштирилган. Шу вақт оралиғида ушбу кõчадаги улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. "Ҳудудгаз Пойтахт" газ та'миноти филиали матбуот хизмати.

Сал аввал, бугун соат 10:00 дан 17:00га қадар Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларининг баъзи ҳудудларида ҳам газ ўчирилиши ҳақида хабар берилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1