1

3 та вилоятнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 11:30
3 та вилоятнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда соҳага оид қонунлар ва Президент фармон ва қарорлари ижросининг бажарилиши ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва мамлакатимизда чиқинди соҳасида қилинаётган ишларнинг бажарилиш каби масалалар муҳокама қилинган.

Йиғилишда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган бир қатор ҳудудий бошқарма бошлиқлари, яъни Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинган.  

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг уч нафар масъул ходимларига, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига бевосита масъул бўлган уч нафар ҳудудий бошқарма бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига ва чиқинди соҳасини бошқаришга масъул бўлган ҳудудий бошқарма бошлиқларининг иккинчи ўринбосарларига “ҳайфсан” интизомий чоралари қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрта тонгдан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган экологик рейдга старт берилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1