Sevimli

Бухорода 60 даража иссиқда буғдойзор шийпонига ташлаб кетилган 9 ойлик боланинг онаси топилди

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 12:29
Бухорода 60 даража иссиқда буғдойзор шийпонига ташлаб кетилган 9 ойлик боланинг онаси топилди

Бухорода 60 даража иссиқда буғдойзор шийпонига 9 ойлик бола ташлаб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шийпон Ғиждувон тумани “Кўлижаббор” маҳалласи “Кўҳна Найман” қишлоғида жойлашган “Шукур Тўхта” фермер хўжалигига тегишли бўлган.

Бухоро вилояти ИИБ, ҳудудий ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатлари давомида чақалоқнинг онаси топилди. 

Бола 2022 йил январь ойида туғилган Нарзуллаева Муслима эканлиги аниқланган. Топилган она тергов органига топширилган.

Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишида шахснинг шаъни, қадр қиммати ва оилавий сирлари билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд бўлганлиги сабабли тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1