1

Тошкентда яна бир қурилиши битмаган бино ёниб кетди

ЖАМИЯТ 10.08.2022, 20:56
Тошкентда яна бир қурилиши битмаган бино ёниб кетди

Бугун, 10 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин чиқди.

ФВВ ҳодиса бўйича маълумотларни тақдим этди.

Қайд этилишича, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилган.

"Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ",-дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу Тошкентдаги қурилиши битмаган бинолар билан боғлиқ илк ҳодиса эмас. Бундан аввалроқ Тошкентда барпо қилиш жараёни якунланмаган 12 қаватли бино ёниб кетгани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1