Sevimli

"Икки қишлоқ аҳолиси эмас, икки корхона вакиллари"

ЖАМИЯТ 14.08.2022, 21:08
"Икки қишлоқ аҳолиси эмас, икки корхона вакиллари"

Деҳқонободда юз берган жанжалга ойдинлик киритилди.

Бир муддат аввал Қашқадарёда икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабар берилган эди.

Айни дамда ҳокимлик содир бўлган бу ҳодисага аниқлик киритмоқда.

Қайд этилишича, жанжал икки қишлоқ аҳолиси ўртасида эмас, икки корхона вакиллари орасида содир бўлган.  

“Наргиз-Сарвар” хусусий корхонаси ишчиси ва Деҳқонобод кавракчилик кластери ходими ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жанжалга коврак ширасини йиғиб олиш бўйича берилган квотадаги англашилмовчилик сабаб бўлгани айтилади.

"Мазкур ҳолат туман ИИБ томонидан ўрганилиб, қонуний тўхтамга келиш учун дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда",-демоқда Деҳқонобод тумани ҳокимлиги.

Маълумот учун, айни пайтда ҳолат Экология қўмитаси, вилоят Экология бошқармаси ва туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратура, адлия, туман ИИБ, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман меҳнат ва бандлик бўлими, кадастр палатасининг туман филиали масъуллари иштирокида ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° app.переменная облачность
Валюта курси
11004.94
USD -9.07
10783.74
EUR 108.96
192.98
RUB 1.18
1