“Ўзтрансгаз” “Тўрақўрғон” иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" хабар қилмоқда.
Бундан аввалроқ, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли ер майдонида дала ишлари олиб борилаётган вақтда “Тўрақўрғон” ИЭС газ тақсимлаш станцияга табиий газ етказиб берувчи магистрал газ қувурининг Д-50 миллиметрлик пуркаш мосламасига шикаст етказилгани хабар қилинган эди. Натижада авария ҳолатини бартараф этиш учун “Тўрақўрғон” ИЭС газ тақсимлаш станциясига табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилганди.






