Тўрақўрғон ИЭС умумий тармоққа электр энергия узата бошлади

ЖАМИЯТ 17.08.2022, 19:12
Тўрақўрғон ИЭС умумий тармоққа электр энергия узата бошлади

Cал аввал трактор ҳайдовчиси "Тўрақўрғон" ИЭСга табиий газ етказувчи магистрал қувурга шикаст етказгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг “Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан Наманган вилояти Тўрақўрғон Иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб бериш вақтинча, 2022 йил 17 август соат 14:00дан 15:00гача тўхтатилишини маълум қилганди.  

Айни дамда Энергетика вазирлиги берган хабарга кўра, Тўрақўрғон ИЭСга табиий газ етказиб берилиши тикланди. Станция умумий тармоққа электр энергия узата бошлади.

Соат 18:33 да 1-сон энергоблок тармоққа уланиб электр энергиясини узатишни бошлади.

Станция соат 19:30 дан тўлиқ қувватда ишлай бошлаши айтилади.

Маълумотга кўра, йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроэлектр стансияцсидаги захира энергоблоклар ишга туширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1