АсосийJamiyat

Қашқадарёда кадастр ходимлари томонидан 7 ой ичида мингдан зиёд қонунбузулиш ҳолатлари аниқланган

'Қашқадарёда кадастр ходимлари томонидан 7 ой ичида мингдан зиёд қонунбузулиш ҳолатлари аниқланган'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган 7 ой даври мобайнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний  иморат қурилишига оид 1241 та ҳолатда 1496,8 гектар ер майдонида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. 

Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати Darakchi.uz'га хабар берди.

Қайд этилишича, ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари томонидан ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга 1241 та ёзма кўрсатмалар юборилган.

Вилоятда ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 589 таси 1249,0 гектари (47,5%) жойнинг ўзида бартараф этилгани айтилади.

Шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик юзасидан 1 238 та  ҳолатда 11382,1 гектар ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

"Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 1 819 нафар шахсларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан жами 16 млрд. 837 млн. сўм маъмурий жарималар қўлланилиб, шундан 1 млрд. 287 млн. 400 минг сўм ундирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича судларга ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 485 та (136,6 гектар) даъво аризалари киритилиб, шундан 191 таси қаноатлантирилган. 243 та даъво аризалари ҳозирги кунда кўриб чиқиш жараёнида.

Яккабоғ туманида 158 та ҳолатда 19,1 гектар, Қамаши туманида 124 та ҳолатда 73,9 гектар, Қарши туманида 119 та ҳолатда 16,0 гектар, Косон туманида 116 та ҳолатда 1129,0 гектар ва Касби туманида 100 та ҳолатда 68,5 гектарни ташкил килади",-дейди Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Жасур Усмонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда кадастр ходимлари пора билан ушлангани, Андижонда захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган ирригация ва кадастр бўлими ходимлари қўлга тушгани, Пискентда ер сотиб пул ишламоқчи бўлган кадастр ходимлари қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар