АсосийJinoyat

Наманганда Қуръони Каримнинг ноёб қўлёзма нусхасини ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди (видео)

'Наманганда Қуръони Каримнинг ноёб қўлёзма нусхасини ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди (видео)'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, 2022 йилнинг 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси  соат 00:04ларда номаълум шахслар Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳида мавжуд бўлган “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида топилиб, мазкур ўғирликни содир этган икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қўлга олинганлардан бири Чортоқ тумани, иккинчиси эса Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар бўлган. Китоб Наманган шаҳрининг Навоий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бирида сақлаб келинган. Гумонланувчилар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоққа олинган. Ҳозирда олдинроқ қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун: Намангандаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида ҳажми жиҳатдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда турадиган Мусҳафнинг қўлёзма нусхаси сақланар эди.

    Бошқа янгиликлар