АсосийDunyo

Трампнинг қўлида қанча махфий материал борлиги эълон қилинди

'Трампнинг қўлида қанча махфий материал борлиги эълон қилинди'ning rasmi

Собиқ президентнинг уйи 9 август куни тинтув қилинганди.

Сал аввал Трампнинг уйи огоҳлантиришларсиз тинтув қилингани ҳақида хабар бергандик.

Айни дамда Zamon.uz' сайтининг эълон қилишича, Дональд Трамп ўз қароргоҳида энг камида 300 та махфий ҳужжат сақлаган. 

Маълумотларга кўра, 150 та ҳужжатни собиқ президент январда АҚШ архив ва ҳужжатлар миллий бошқармасига берган. Қолган материаллар адлия вазирлигига тақдим этилган.

"Ҳозирда Трампнинг қўлида 26 қути ҳужжатлар қолган. Улардан 11 тўпламини махфий материаллар ташкил этади, биттаси эса "ўта махфий" грифи остида сақланади. Ҳукумат ихтиёрига қайтган маълумотлар Марказий разведка бошқармаси, миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирув бюросига тегишли",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар